4 май 2024, шанба

Кириш

Тарихда илк бор пойтахтга Тошкентда туғилмаган одам ҳоким бўлди

Тошкентнинг ҳозирги ҳокими Шавкат Умрзоқов таржимаи ҳоли ҳақида очиқ манбаларда маълумотлар жуда кам эди . Ҳатто қаерданлиги ёзилмаган.

Лекин янгиланган Википедия маълумотларига кўра , Умрзоқов 1979 йил 27 майда Жиззахда туғилган. Қайси тумани экани яна сирлигича қолмоқда.

Агар Википедияга хато маълумот киритилган бўлса, уни тузатиб қўйиш керак.

Шу пайтгача Тошкентга пойтахтда туғилмаган одам ҳоким бўлмаганди. Барча 6 та ҳоким тошкентлик эди.

Тошкент шаҳри ҳокимлари:

1. Адҳамбек Фозилбеков (1990-1993)

2. Козим Тўлаганов (1994-2001)

3. Рустам Шоабдураҳмонов (2001-2005)

4. Абдуқаҳҳор Тўхтаев (2005-2011)

5. Раҳмонбек Усмонов (2012-2018)

6. Жаҳонгир Ортиқхўжаев (2018-2023)

Орада 2 ойгина вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов эса Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидан.

Аммо у ўринбосар сифатида янги ҳоким қўйилгунча раҳбарлик қилган холос.

Пойтахтнинг янги ҳокими Шавкат Умрзоқов Тошкентда туғилмаган ҳоким сифатида тарихга кирмоқда.