13 Апрель 2021, сешанба

Кириш

Бектемир Мелиқўзиев 14 февраль тонгида америкалик боксчига қарши жанг қилади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) 14 февраль, якшанба тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

АҚШда бўлиб ўтадиган ушбу жангда Бектемирга мезбон спортчи Морган Фитч (19-4-1, 8 КО) рақиблик қилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлади.

Бокс кечаси Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади. Мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди.

Жангларни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин — ҳавола.