Haqiqattv.uz Ахборот портали профессионал кадрларни ишга таклиф қилади
Талабгорлар қуйидаги бўлимлардан бирига ўз номзодларини таклиф қилишлари мумкин:
- Жамият (Ижтимоий соҳаларга доир тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар ва суриштирувлар ўтказишни қамраб олади);
- Иқтисодиёт (иқтисодиёт, молия, солиқ, банк ва савдо соҳаларидаги ўзгариш ва янгиликларни таҳлил қилиш);
- Рус таҳририяти (Ўзбекистон ва хориж янгиликларини рус тилида ёритиб бориш);
- Ўзбек таҳририятида муҳаррирлик (таҳрир, материалларни сайтда эълон қилиш учун якуний кўринишга келтириш).
Жамият ва иқтисодиёт бўлимларига журналист кадрлардан ташқари муайян ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги экспертлар ҳам ишга қабул қилинади.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- журналист ва муҳаррирлар учун – журналистика ва электрон ОАВ соҳасида камида 2 йиллик муваффақиятли иш тажрибасига эга бўлиш;
- экспертлар учун – ўз соҳасидаги замонавий тенденциялардан хабардорлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларга объектив баҳо бериш, ўз фикрларини равон ифодалай олиш;
- сайтнинг Тошкент шаҳридаги бош офисида тўлиқ иш вақти режимида ишлаш;
- компьютер ва интернетда энг бирламчи дастурлардан фойдалана билиш, матнларни тез ва бехато териш;
- ўзбек ёки рус тилларида саводхонлик (бошқа хорижий тилларни билиш қўшимча устунлик беради, айниқса инглиз тили).
Юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган журналистлар
электрон почтаси ёки +998 71-295-02-47, +998 71-295-05-82 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.