26 февраль 2021, жума

Кириш

Имтиҳон

Бугун Тошкент Ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига  ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 715-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 ноябрдаги “2020-2021 ўқув йилида  коллеж ва техникумларга қабул қилиш, кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш  тўғрисида”ги 589-сонли  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил  24 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим муассасаларига  ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  11 ноябрдаги  715-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 242-ИЧ сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Ходимларни бошқариш” мутахассислиги бўйича 01 ўзбек гуруҳида “Она тили ва адабиёти” ва 03 рус гуруҳида “Рус тили ва адабиёти” фанларидан ёзма имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Ёзма имтиҳонларни юқори савияда ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими билан жамоатчилик ҳамкорлиги асосида туман умумтаълим мактабларидан  аудитория назоратчилари жалб этилди.

Ёзма имтиҳон натижалари 2020 йил 27 ноябрь куни  эълон қилинади.