26 февраль 2021, жума

Кириш

Самарқандда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Қайд этилишича, Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100,000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.

Ушбу шахс ҳам ўзининг яшаш уйида жами 3,500,000 сўм миқдоридаги қалбаки  пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.