27 февраль 2021, шанба

Кириш

Вакцина

Ўзбекистон 2020 йил охирига бориб «Sputnik V» вакцинасининг синовларини бошлаш ниятидаЎзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Россияда яратилган «Sputnik V» вакцинасининг клиник синовларига киришишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда идора раҳбари Абдуҳаким Хожибоевга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Сентябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (RTIF) Ўзбекистоннинг Laxisam фармацевтика компанияси билан мамлакатда 35 миллион доза «Sputnik V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди. Кейинроқ Laxisam етказиб бериш бўйича республиканинг назорат қилувчи органлари билан мувофиқлаштириш ишлар олиб борилаётганини билдирган.

«RTIF’нинг ижобий жавобидан сўнг, йил охирида ёки кейинги йил бошидан ушбу вакцинанинг клиник синовларига киришишни режалаштиряпмиз», — дейди Хожибоев.

Вазирнинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги RTIF билан музокаралар давомида «Sputnik V» вакцинасининг 500 дозасини олиш бўйича сўров юборган.

«Хитойлик ҳамкорларда ҳозирда клиник синовлар учун Ўзбекистонга ўзининг вакцинасидан 6 минг дозани етказиб келди», — дея қўшимча қилади Хожибоев.

Аввалроқ Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича уни сотиб олмаслиги маълум қилинганди. Август ойи бошларида Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганишга бир ҳафта муддат берганди. Президент топшириғига биноан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.