27 февраль 2021, шанба

Кириш

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳибсга олинди

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 26 январда Абилгазиев сўроққа чақиртирилиб, унга ноқонуний бойишда гумон қилиниши ҳақида билдириш хати топширилган. Бундан ташқари, Абилгазиев Кумтор олтин кони билан боғлиқ иш бўйича гумонланувчи сифатида айбланмоқда.

Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматига 2018 йилдан 2020 йил июнигача раҳбарлик қилган. 2020 йил 15 июнда у ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққан.

2020 йил октябрдаги норозиликлардан кейин Қирғизистоннинг аввалги раҳбарияти истеъфога чиққач, Абилгазиевга республикадан ташқарига чиқиш тақиқланган. Таъкидланишича, ушбу тақиқлов бирор иш бўйича судгача тафтиш бошланиши ҳолатида стандарт амалиёт ҳисобланади.