26 февраль 2021, жума

Кириш

Эрон «Спутник V» вакцинасини фойдаланиш учун тасдиқлади

Эрон ҳукумати Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади, дея хабар бермоқда Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга таяниб «Коммерсантъ».

«Яқин келажакда биз уни сотиб оламиз ва биргаликда ишлаб чиқаришни бошлаймиз, деган умиддамиз», – деди Эрон ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Москвада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича.

Вазир Эрон ҳукумати вакцинани қачон ва қанча дозада сотиб олиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.